11:43 / 21.12.2023
1 160

Файзуллаев махсус текширувдан ўказилди. Натижалар “даҳшатли” экан...

Файзуллаев махсус текширувдан ўказилди. Натижалар “даҳшатли” экан...

Аббосбек Файзуллаев жорий йилнинг август ойида “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтган пайтда кўчиликнинг унинг Россия Премьер-лигасида муваффақиятли ўйнаб кетишига шубҳа билан қараган эди.

Бўй-басти баланд бўлмаган ихчамгина футболчининг жисмонан куч-қувватга асосланган Россия Премьер-лигасига киришиб кетиши ҳақиқатан кутилмаган ҳолат бўлди. Аббосбек Файзуллаев янги жамоасига жуда тез мослашди, Премьер-лиганинг асосий кашфиёти номини олди, кетма-кет тўрт ой ЦСКАнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Очиғини айтганда, футбол тарихида ҳали ҳеч қайси легионеримиз хориж чемпионатларидаги иштирокини бу қадар жадал бошламаган.

ЦСКА профессионал футбол клуби тиббиёт департаменти раҳбари Эдуард Безуглов Sports.ru сайтига берган интервьюсида Аббосбек Файзуллаев жамоага қўшилишдан олдин махсус текширувлардан ўтказилгани ва уларнинг натижалари жуда юқори бўлганини алоҳида таъкидлади.

Sports.uz портали ушбу интервьюнинг Аббосбек Файзуллаевга тегишли қисмини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

– ЦСКА жамоага янги қабул қилинаётган футболчилар билан шартнома тузишидан олдин уларни текширувдан ўтказади. Бу қанақа жараён?

 Майдонда ўтказиладиган бу тестлар комплекс текширув ҳисобланиб, ўз ичига спринтдан тортиб, реактив ва реактив бўлмаган чаққонлик имкониятларини ўрганишни ўз ичига олади. Булар билан бирга мушакларнинг кучи ва мувозанатни сақлаш қобилияти ҳам теширилади.

Текширувлар жараёнида бирор камчилик аниқланса, биз маълумотларни аппарат тадқиқот усуллари (МРТ, МСКТ) ҳамда клиник симптомлар билан таққослаб, хулоса чиқарамиз.

– Файзуллаев дарров бошланғич таркиб ўйинчисига айланди ва Россия Премьер-лигасини “ёриб ташлаяпти”. Унинг текшируви натижалари қандай бўлган?

 Аббос ЦСКА тарихида “ВЭБ Арена”да текширувдан ўтказилган биринчи футболчи ҳисобланади. Бунгача барча тестлар “Октябрь” стадионида ташкил этилар эди.

Файзуллаевда  реактив ва реактив бўлмаган чаққонлик имкониятларини текширганимизда натижалар жуда юқори бўлган ва бу кўрсаткичлар бўйича Аббосбек Россия Премьер-лигасида кучли ўнликка киради.

Тезкорлик кўрсаткичларида ҳам ҳамма натижалар жойида. Бу натижалар Файзуллаев тезкорлик бобида россиянинг энг зўр ёш футболчилари билан рақобатлашишга қодирлигини аниқ кўрсатди. Бундан ташқари, ўзбек футболчиси бу кўрсаткичларини янада яхшилаш салоҳиятига эга эканини ҳам таъкидлаш лозим.

Файзуллаевнинг яна бир устун жиҳати у жуда чидамли. ЦСКАда кейинги икки-уч йил ичида тезлик ва чидамлиликни уйғунлаштирган ўйинчилар жуда кам бўлган. Бундайларга фақат Кирилл Глебов ва Егор Ушаковни мисол қилиш мумкин холос.

Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга кўчиб ўтганидан буён Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Ҳамюртимизнинг трансфер суммаси бир неча баравар ошиб, бугунги кунда 4 миллион еврони ташкил қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаев махсус текширувдан ўказилди. Натижалар “даҳшатли” экан...