Стоунз “Манчестер Сити” билан шартнома тузди


“Эвертон” жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди.
Футболчи “шаҳарликлар” билан шартнома тузди. Лекин трансфер шартлари ошкор қилинганича йўқ. “Манчестер Сити” ҳимоячи трансферини 47,5 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. Футболчи эндиликда янги жамоаси сафида 24 рақамда тўп суради. “МС” Стоунзни Чемпионлар лигасига берган заявкасига киритди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…