18:46 / 28.12.2023
289

“Насаф” ва “Навбаҳор” бош мураббийлари ОЧЛ қуръаси натижалари ҳақида фикр билдирди

“Насаф” ва “Навбаҳор” бош мураббийлари ОЧЛ қуръаси натижалари ҳақида фикр билдирди

Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Насаф” БААнинг “Ал-Айн” клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Наманганнинг “Навбаҳор”и эса Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клубига қарши баҳс олиб боради.

1/8 финалга ташланган қуръадан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва “Навбаҳор” устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛ мусобақасининг бу этапида иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ. Учрашувнинг Қаршида бўлиши мухлислар учун катта байрам бўлади деб ўйлайман. Чорак финалда иштирок этаётган жамоалар орасида бирорта ҳам кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.

“Ал-Айн” жамоасини яхши биламиз. Улар ушбу мавсумда “Пахтакор” жамоаси билан икки бор беллашди. Бу бизга рақибнинг имкониятларини чамалаб олишга имкон беради. Биз амирликлар жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйингача яхши тайёргарлик кўришимиз керак бўлади", - деди “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

"Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди.

Қуръага кўра, “Ал-Иттиҳод”га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда “Навбаҳор”нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз", - деди “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян.

Нимчорак финал баҳслари 12—13 февраль ва 19—20 февраль саналарида бўлиб ўтади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф” ва “Навбаҳор” бош мураббийлари ОЧЛ қуръаси натижалари ҳақида фикр билдирди