19:48 / 30.12.2023
320

Самарқанддаги шахмат турнирида келишилган ўйин ўтказилгани маълум бўлди

Самарқанддаги шахмат турнирида келишилган ўйин ўтказилгани маълум бўлди
Фото: fide.com

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Самарқанддаги блиц бўйича жаҳон чемпионатида россиялик гроссмейстерлар Даниил Дубов ва Ян Непомняшчий ўртасида ўтказилган ва дуранг натижа билан якунланган партияни «келишилган» деб топди. Ҳар иккала шахматчи 0,5 очкодан маҳрум қилинди. Бу ҳақда FIDE сайтида хабар берилди.

Қайд қилинишича, россияликлар 11-турда тўқнаш келган ва ўйиннинг 13-юришидаёқ дурангга рози бўлишган. Чемпионат бош ҳаками, словакиялик Иван Сирови уларни тил бириктирганликда гумон қилган.

«Фикримча, бунинг учун масъулият ҳар икки шахматчи зиммасида, улар ўйин натижасини олдиндан режалаштиришган. Бу фикрим уларнинг юришларига асосланган», деди Сировий.

Ҳакам россияликларга дуранг учун белгиланган 0,5 балл ўрнига 0 балл берди. Дубов ва Непомняшчий бу қарор устидан апелляция беришди, бироқ FIDE Сировини ҳақ деб топди.

Қайд қилиш жоиз, россиялик шахматчилар турнирда FIDE байроғи остида иштирок этмоқда. Санкцияларга кўра, уларга Россия байроғи остида иштирок этиш тақиқланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самарқанддаги шахмат турнирида келишилган ўйин ўтказилгани маълум бўлди