01:17 / 01.01.2024
237

Cияваш Ҳақназарий "Навбаҳор" ўйинчисига айланди

Cияваш Ҳақназарий "Навбаҳор" ўйинчисига айланди

“Навбаҳор” клуби мухлислари учун хушхабарга тенг трансфер янгиликларини 31 декабрь кунига сақлаб турган экан. Ўткир Юсупов, Жамшид Искандеров ва Руслан Жияновдан кейин энди навбат эронлик Сияваш Ҳақназарийга етиб келди.

Эронлик тажрибали ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарий “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.

Ҳақназарий 1995 йил, 3 августда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Эроннинг “Персеполис” (Теҳрон, 2012-2014 йиллар), “Малаван” (Энзели, 2015-2017 йиллар), АҚШнинг “ОКСК академия” (2014-2015 йиллар), “ОК Блуес” (2015 йил), Украинанинг “Скала” (2017 йил), “Волинь” (Луцк, 2018-2021 йиллар) ва Ўзбекистоннинг ОКМК (Олмалиқ, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Шунингдек, Эроннинг U-15, U-17, U-20 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.

Эронлик футболчи якунланган мавсумда олмалиқликлар таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Cияваш Ҳақназарий "Навбаҳор" ўйинчисига айланди