“Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳозирги жамоасидаги мавқеидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётганини таъкидлади.
Аргентиналик форвард иш жойини алиштиришдан наф йўқлигини ва келажагини манчестерликлар сафида кўраётганини яширмади.
- Мен “Барселона” ёки “Реал”да ўйнашни истайманми? Бу саволга “Манчестер Сити”да мамнун ва бахтиёр эканимни айтиш орқали жавоб бераман.
“Манчестер Сити”га келганимга бир йилдан сал ошди, лекин бу жамоа билан жуда кўп ютуқларни қўлга киритдим.
Биринчи кунданоқ, менга катта ёрдам беришяпти. Бу жамоада ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ўсдим, - деди Хулиан Альварес.
23 ёшли футболчи Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа чемпион, “Манчестер Сити” билан Англия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, Чемпионлар лигаси, УЕА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг