"Навбаҳор" клубини кимлар тарк этганини биласизми?

"Навбаҳор" клубини кимлар тарк этганини биласизми?

Самвел Бабаян бошқарувидаги "Навбаҳор" клубида ҳам ўзгаришлар юз беряпти. Таркибга янги ўйинчилар қўшиб олинаётгани билан бир қаторда йўқотишлар ҳам бор. Клуб матбуот хизмати "Навбаҳор"дан кетган ўйинчиларни расман эълон қилди.

Ҳозиргача ҳаммаси бўлиб 6 нафар ўйинчи клубни тарк этган. Булар - ҳимоячилар - Игорь Голбан, Шаҳбоз Жўрабеков, ярим ҳимоячилар – Остон Ўрунов, Жасурбек Яхшибоев ва Дониёр Абдуманнопов ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов.

"Навбаҳор" клубини кимлар тарк этганини биласизми?

"Навбаҳор" клуби ушбу футболчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Хабар бериб ўтганимиздек, ҳозирга қадар Абдуҳолиқов "Бунёдкор"га, Голбан эса "Насаф"га қайтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар