"The Ring" нашри Наоя Иноуэни 2023 йилнинг энг яхши боксчиси деб топди.
2023 йилда 30 ёшли япониялик боксчи иккита жанг ўтказди. Июль ойида у Стивен Фултонни муддатидан олдин мағлуб этган бўлса, декабрь охирида Марлон Тапалесни нокаутга учратиб, биринчи ярим енгил вазн тоифасида сўзсиз жаҳон чемпионига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нашр Дмитрий Биволни ўтган йилнинг энг яхши боксчиси деб топганди. Ўшанда Иноуэ иккинчи ўринни эгаллаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар