Фото: Tengrinews
Синоптиклар 13—15 январь кунлари Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Метеорологларнинг таъкидлашича, қишда Қозоғистон ҳудудида кучли қор ёғиши ортидан ҳаво ҳарорати совиб кетади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!“Бугун Россиянинг Европа қисмини айланиб ўтаётган циклон дам олиш кунларига қадар Қозоғистон ҳудудининг катта қисми орқали Сибирга йўл олади. Аввалига Қозоғистон ғарбига, сўнгра қолган ҳудудларга ўтиб, Арктика совуқларини кучайтиради.
Шу муносабат билан республиканинг деярли аксарият қисмида қор ва бўрон ўрнини музлаш эгаллайди. Республиканинг ғарби, шимоли ва марказида ҳаво ҳарорати 25-30 даражагача, шарқда 15-20 даражагача, жанубда 5-15 даража совуққача пасаяди”, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар