Ливерпул Брадли Барколя трансферига яқинлашмоқда

Спорт2 дақиқа ўқиш123
Ливерпул Брадли Барколя трансферига яқинлашмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ливерпул Пари Сен-Жермен ҳужумчиси Брадли Барколя трансферига яқинлашмоқда, аммо унинг жамоадоши Иброҳим Мбае учун музокаралар 70-80 миллион евро талаб қилинаётган молиявий тўсиқларга дуч келмоқда.
  • Мерсисайдликлар Мбаени кўпи билан 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда ва бу тафовут туфайли Янкуба Минтеҳ каби муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Англиянинг Ливерпул клуби ёзги трансферлар ойнаси якунланишига оз фурсат қолган бир пайтда ўз таркибини кучайтириш учун фаол ҳаракатларни бошлади. Жамоа Парижнинг Пари Сен-Жермен клуби ҳужумчиси Брадли Барколя трансфери бўйича ижобий натижаларга эришаётган бўлса-да, унинг жамоадоши Иброҳим Мбае бўйича музокаралар жиддий молиявий тўсиқларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

RMC Sport ва ЛЪЕқуипе нашрлари тарқатган маълумотларга кўра, Ливерпул ва Пари Сен-Жермен ўртасидаги Брадли Барколя трансфери ижобий паллага кирган. Бироқ, 18 ёшли сенегаллик қанот ҳужумчиси Иброҳим Мбаени қўлга киритиш инглиз клуби учун кутилганидан анча мураккаб вазифа бўлиб чиқди.

Молиявий келишмовчиликлар

Парижликлар раҳбарияти ёш истеъдод эгасини сотиб юбориш учун нақ 70 миллион евро миқдорида улкан товвон пули талаб қилмоқда. Турли музокаралар давомида Франция чемпиони футболчининг нархини 70 миллиондан 80 миллион еврогача баҳолагани маълум бўлди.

Goal.com хабар беришича, Ливерпул футболчининг ўзи билан шартнома шартлари бўйича келишиб олганига қарамай, Париж клуби белгилаган нархни тўлаш ниятида эмас. Мерсисайдликлар Мбаени кўпи билан 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда ва таклифни ҳатто 60 миллион еврогача оширишни ҳам истамаяпти.

Тарафчилар ўртасидаги бундай катта тафовут сабабли Ливерпул муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқишни бошлаган. Хусусан, клуб Брайтон сафида тўп сураётган Янкуба Минтеҳ номзодига ҳам эътибор қаратмоқда.

Ноаниқ вазият ва футболчиларнинг ҳолати

Пари Сен-Жермен билан амалдаги шартномасининг якунланишига яна икки йил қолганига қарамай, клуб футболчига кетишига рухсат берган. Шунга қарамай, белгиланган қатъий нарх туфайли бошқа даъвогарлар ҳам вазиятни шубҳали баҳоламоқда ва Париж клубининг уни ҳақиқатдан ҳам сотиш нияти бор-йўқлигини муҳокама қилмоқда.

Юзага келган ноаниқлик икки футболчига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, улар трансфер жараёни ҳаддан ташқари чўзилиб кетганидан норозилигини билдиришган. Бош мураббий Луис Энрике якшанба куни Реннга қарши ўтказиладиган баҳс қайдномасига на Барколя ва на Мбаени киритиши кутилмоқда. Уларнинг ўрнини янги келган футболчилар эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Трансфер ойнаси ёпилишига атиги 10 кун қолган бир пайтда, томонлар ўртасидаги молиявий тафовут сақланиб қолса, Мбае бошқа жамоа вариантини танлаши ҳам мумкин. Ливерпул эса ё Мбаенинг нархи бўйича яхшиланган таклиф киритиши ёки бутун эътиборини фақатгина Брадли Барколяни таркибга қўшиб олишга қаратиши лозим бўлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида
  2. Дунё
    Александр Лукашенко Владимир Зеленскийни Москвага олиб боришга тайёрлигини билдирди
  3. Спорт
    «Ғалаба қозонишни уддалай олмаяпмиз, бу жуда оғриқли»: Ҳоланд «Наполи» билан ўйин ҳақида
  4. Спорт
    Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
  5. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  6. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
  7. Ўзбекистон
    Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз давлатлар рейтингида 27-ўринни эгаллади
  8. Маданият
    «Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)
  9. Спорт
    Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди
  10. Дунё
    Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган