12:30 / 14.01.2024
169

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарруҳ Сайфиев Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Сурияга қарши 2 очко йўқотдикми ёки 1 очко қўлга киритдик?

- Бугун 2 очко йўқотдик. Ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни билади ва ҳеч кимни осонликча мағлуб эта олмайсиз?

- Ўйиндан кейин кийиниш хонасида атмосфера қандай эди?

- Атмосфера нормал эди ҳар доимгидек. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Сурияга қарши учрашув тарихда қолди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг ўйинида қандай камчиликларни пайқадингиз.

- Бугун Шомуродовнинг ўрни билинди. Бироқ бу футбол ва сиз эртага нима бўлишини билмайсиз. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Қандай камчиликлар бўлса бош мураббийимиз бизга айтади.

- Кейинги учрашувлардаги рақиб Ҳиндистон ва Австралия ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувга қаратамиз ва майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"