08:39 / 15.01.2024
696

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди.

Бу ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

ОФК Сурияга қарши кечган ўйинда Осиё Кубогига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган реклама компанияси акс этган либосларда трибуналарда ўтирган Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари сабабли ЎФАга қарши интизомий иш очди. Аслида ҳайратланарли жойи йўқ. Ўзбекистонда доим ўзганинг интеллектуал ҳуқуқига эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлишади.

Бепарволик ва осон пул топиш хоҳиши ЎФАнинг жаримага тортилишига олиб келиши мумкин”, — деб ёзди Никимбаев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди