17:55 / 15.01.2024
366

Жалолиддин Машарипов ОФК расмий саҳифасига интервью берди

Жалолиддин Машарипов ОФК расмий саҳифасига интервью берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов Сурияга қарши ўйиндан кейин ОФК расмий сайтига интервью берди.

"Биз етарлича яхши ўйнамадик. Бу биринчи ўйин эди, балки шунинг учун ҳам босим остида қолдик ва кутилганидек ўйин кўрсатолмадик. Биринчи беллашувда хато қилмасликка ҳаракат қилдик.

Сурия дуранг натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилди ва улар буни яхши уддалади. Биринчи бўлимда кўп вазият ярата олмадик. Аммо иккинчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Бизга Элдорнинг йўқлиги ҳам ўз тасирини ўтказди.

Бизда плей-офф босқичига чиқишга ҳали умид бор. Нима қилишимиз кераклигини таҳлил қиламиз ва кейинги икки ўйинга тўлиқ тайёрланамиз.

Ўзбекистон учун нималарга қодир эканлигимизни кўрсатишга интиламиз ва қолган ўйинларда боримизни берамиз", - деди Машарипов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машарипов ОФК расмий саҳифасига интервью берди