"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган туркум сонлари давом этмоқда.
Жонли эфирда собиқ футболчилар, мураббийлар билан мулоқот ҳам йўлга қўйилган бўлиб, улар терма жамоа ҳақида ўз фикрларини билдиришмоқда. Бугунги кўрсатув меҳмони Санъат Шихов Остон Ўруновнинг майдондаги жойлашуви ва терма жамоа ҳақида гапирди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг"Олдинда Сергеев ўйнаши керак. Остон зўр ўйинчи. Лекин ўз жойида ўйнагани йўқ. Мураббий футболчини кучли тарафини очиши керак. Остоннинг жойи ҳужумда эмас. Бу билан Катанец уни мухлисларга ёмон кўрсатиб қўяпти. Остон ҳозирги кундаги энг кучли футболчи. Сурия билан ўйинни кўрганлар, бу бола футбол ўйнайдими, деб савол беради. Ҳужумда жуда ёмон ўйнади. Унинг салоҳияти жуда юқори. Лекин бу тактика, бу жойда Остон ёпилади", - дейди Санъат Шихов.