Гари Линекер сўзида турди

  • Спорт
  • 14-08-2016, 18:09
  • 969
  • Гари Линекер сўзида турди

    Англиялик собиқ футболчи, айни вақтда BBC телеканалининг «Match of the Day» кўрсатувида бошловчи сифатида фаолият кўрсатаётган Гари Ликенер ўз ваъдасида турди ва эфирга ички кийимда чиқди.
    [media=https://youtu.be/i9pJODpxx3w]
    Ўтган йилнинг декабрида Линекер агар «Лестер» Англияда чемпион бўлса, 2016-17 йилги мавсумнинг илк сонини ич кийимда ўтказишга ваъда қилганди.

    «Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Мен буни қадрлайман. Ажойиб ҳиссиётлар.

    Ваъдамни бажардим. Лекин, очиғини айтсам, жуда ноқулай бўлди», — дея ёзган Линекер ўз твиттерида.

    «Биз сизнинг устингиздан кулмаймиз, биз сиз билан биргаликда куламиз», - дея ёзган BBC телеканалининг бошқа бир эксперти, Линекер билан бирга Англия терма жамоасида тўп сурган Алан Ширер инстаграмдаги саҳифасида.


    Манба: Tribuna.uz