date
views 264

Баҳодир Жалоловнинг эҳтимолий рақиби номи маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг эҳтимолий рақиби номи маълум бўлди

Фото: Boxen1

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри—Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди.

Жалолов кубалик боксчи Луис Ортисга қарши жанг қилиши мумкин. Бу ҳақида Boxen1 сайти хабар бермоқда. Ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Ортис эса 13 январь куни Франсиско Кордерони мағлуб этган. 44 ёшли Ортис фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, 34 тасида ғалаба қозонган (шундан 28 тасида нокаут эвазига) ва 3 марта мағлубиятга учраган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловнинг эҳтимолий рақиби номи маълум бўлди