Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ҳиндистонни мағлуб этди (3:0). Мазкур учрашувдан сўнг "Микст Зона"да Жамшид Болтабоевга юзландик.
"Ҳиндистон биринчи бўлимда ҳам яхши ҳаракат қилди. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдаландик. Маҳоратдаги фарқ ҳам сезилди. Уларда деярли яққол вазиятлар бўлмади. Натижа яхши бўлди", - деди Жамшид Болтабоев.
- Тўғрисини айтганда, мураббий Осиё Кубогида имконият беради, деб ўйлаганмидингиз?
- Бугунги ўйинда майдонга тушишимни кутмаган эдим. Биринчи бўлимда 3:0 ҳисоби бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчиларни туширади, деб ўйлаган эдим.
- Учинчи турда рақиб - Австралия. Бизга иккинчи ўрин ҳам қулайдек кўринмоқда. Мусобақани давом эттириш учун сизнинг фикрингиз қандай?
- Биринчи ўринга ҳаракат қиламиз. Австралия билан дуранг ёки ютқазиш учун майдонга тушмаймиз. Имкониятлар 50/50. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Барча жамоага қарши яхши тайёргарлик кўриб, ўйнаса бўлади.
- Австралия таркибдаги Ирвиннинг эвазига кўп очколарга эга чиқмоқда. Австралияга тактик жиҳатдан қандай тайёргарлик кўряпсизлар?
- Австралиянинг ўйинини жамоа бўлиб ҳали кўрмадик. Ҳиндистон, Сурия билан ўйинларини ўзимиз кузатдик. Кўпчилик ўзига хулоса қилди. Улар европача услубда ўйнайди. Мураббийлар билан ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг