Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.
Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Кэмерон Бургесс Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин берган интервьюсида жамоа учинчи турда ҳам ғалаба қозониш йўлларини топа олишига амин эканлигини айтди.
"Осиё кубогига ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун келганмиз. Бирорта ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш йўлини албатта топамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жамоага ишонч бағишлайди.
Рақибнинг кучли жиҳатларига эътибор қаратишимиз керак. Ўзбекистон ҳам гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга интилади. Шундай экан, ўйин қизиқ бўлиши аниқ.
Ўзбекистонга қарши осон бўлмайди, чунки бу турнирда барча ўзининг бор кучини ишга солмоқда. Дастлабки, икки турда жуда ҳам қийин бўлди. Бу эса ҳар доим ҳам тўртта ёки бешта гол ура олмаслигимизни англатади, аммо ғалаба қозониш биринчи ўринда бўлади. Менимча, охирги иккита ўйинда шу нарсани кўрдик.
Сурия ва Ҳиндистонга қарши ўйинда биз хотиржамлик билан ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бу жамоада эканимдан мамнунман", - дейди Кэмерон Бургесс.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган муҳим учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. Бу ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳда биринчи ўринни тақдим этади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг