20:33 / 20.01.2024
1 188

Абдуқодир Ҳусанов учун муҳим хушхабар!

Абдуқодир Ҳусанов учун муҳим хушхабар!

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) футбол бўйича турли номинацияларда 2023 йил якунлари ва таҳлилларини эълон қилишда давом этмоқда.

Халқаро ташкилот экспертлари 2023 йил двомида Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакатлар футболчиларининг иштирокини таҳлил қилиб, ўзини кўрсатган ва юқори даражада ўйнаган ўйинчилардан иборат қитъанинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Осиёнинг 2023 йилги терма жамоасидан ўрин олган футболчиларнинг аксарияти Европанинг энг кучли лигаларида ўйнаётган чарм тўп усталари ҳисобланади.

Демак, халқаро ташкилот томонидан тузилган “IFFHS AFC-2023” рамзий терма жамоаси таркиби билан танишамиз.

Дарвозабон:

Мэтью РАЙАН (Австралия) – Нидерландиянинг “АЗ Алкмаар” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Ҳимоячилар:

Ким Мин ДЖЭ (Жанубий Корея) – ўтган мавсум “Наполи” таркибида Италия чемпиони бўлди ва ёзда “Бавария”га кўчиб ўтди.

Такехито ТОМИЯСУ (Япония) – 2021 йилдан бери Лондоннинг “Арсенал” жамоасида тўп тепяпти.

Абдуқодир ҲУСАНОВ (Ўзбекистон) – 2023 йилнинг биринчи ярмини Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” сафида ўтказди. Ёзда 19 ёшли ҳимоячини Франция вице чемпиони “Ланс” ўз таркибига қўшиб олди.

Ярим ҳимоячилар:

Каору МИТОМА (Япония) – “Брайтон”нинг етакчи футболчиларидан бири.

Даичи КАМАДА (Япония) – Ўтган мавсумни Бундеслиганинг “Айнтрахт” жамоасида якунлаб, ёзда “Лацио”га кўчиб ўтди.

Ли КАН ИН (Жанубий Корея) – Испан футболида тарбияланган кореялик футболчи 2023 йилнинг ёзидан ПСЖ сафида тўп тепмоқда. Яқинда Ли Франция Суперкубогини қўлга киритди.

Салим АД-ДАВСАРИЙ (Саудия Арабистони) – Салим рамзий терма жамоага киритилган Осиёда ўйнаётган ягона футболчи. “Ал-Ҳилол” ярим ҳимоячи 2018 йили ярим йил давомида “Вильярреал”да ҳам фаолият кўрсатган.

Ҳужумчилар:

СОН Хён Мин (Жанубий Корея) – Сон бугунги кунда “Тоттенхэм”нинг асосий тўпурари ва жамоа сардори ҳисобланади.

Меҳди ТАРЕМИ (Эрон) – Форслар тўпурари Португалия чемпионатида “Порту” шарафини ҳимоя қилмоқда ва тез орада кучли бешлик чемпионатларидан бирига ўтишга ҳаракат қиляпти.

Хван Хи ЧАН (Жанубий Корея) – Бу ҳужумчи ўз юртидан ташқари, Австрия, Германия чемпионатларида ўйнаган. Айни пайтда “Вулверхэмптон” таркибида Англия Премьер-лигасида тўп тепяпти.

Таъкидлаш жоизки, бу рамзий терма жамоадан ўрин олган футболчилар ҳозир Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогида ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу таркибга киритилган энг ёш ўйинчи ҳисобланади. Ҳусанов 2023 йил давомида “Энергетик-БГУ” сафида саккизта учрашувда битта гол урди. “Ланс”га кўчиб ўтганидан кейин Франция юқори дивизионида олтита, Европа Чемпионлар лигасида иккита ўйинда майдонга тушди.

Халқаро миқёсда эса, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси сифатида Осиё чемпионатида ғолиб бўлди, Аргентинада ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида маҳорати ва истеъдодини намойиш қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов учун муҳим хушхабар!