Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович: "Барчаси ўз қўлимизда эди. Жуда аламли ҳолат"
Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйинидина сўнг ливанликлар бош мураббийи Миодраг Радулович матбуот анжуманида қатнашди ва аламли мағлубиятга изоҳ берди.
- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйин қийин бўлди. Жуда аламли. Барчаси ўз қўлимизда эди. Вазиятни назорат қилаётгандик, гол ҳам ургандик. Қизил карточка барча режаларимизни бузиб юборди.
- ВАР орқали аниқланган қизил карточка бўйича фикрингиз қандай? Сизнингча қизил карточка бормиди?
- Билмадим. ВАР бизни икки голдан сақлаб қолганини ҳам таъкидлаш жоиз. Тўғриси, бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин бўлди. Шу ҳолатда ҳам 100% лик вазият яратдик. Мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик.
- Қизил карточкадан сўнг тушунарли, аммо нега бу ҳолатгача ҳужум қилмадингиз?
- Курашларда мен ўйинчиларни бошқара олмайман. Ўйинни назорат қилаётгандик, ҳаммаси бизнинг қўлимизда эди. Қизилдан кейин ҳаммасини бой бердик. Шу ҳолатда ҳам юз фоизлик вазият яратдик. Қатар ва Хитойга қарши ўйинда ҳам шундай бўлганди, аммо энди кеч. Тожикистон дарвозабони жуда кўп вазиятларда қутқарди. Рақибни табриклайман.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг