23:48 / 22.01.2024
203

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги учинчи турида Австралияга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи учрашувда майдонга тушади.

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айден О'Нил Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Ҳимоячининг фикрича, Австралия эртага Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топади.

"Кундек равшанки, биз Осиё кубогини қўлга киритмоқчимиз. Фикримча, Ўзбекистон биз билан олдинги рақибларимизга қараганда очиқроқ ўйин кўрсатади. Дастлабки икки учрашувда Ҳиндистон ва Сурия чуқур ҳимояда ўйнаганди. Биз эса бу учрашувларда уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олдик ва натижага эришдик.

Бу сафар эса мен Ўзбекистондан бироз очиқ ўйин кутяпман. Рақибнинг бу услубда ҳаракат қилиши биз учун ҳам қулай. Ўзбекистон бизга қарши кўпроқ прессинг қилади деб ўйлайман. Рақиб бу ишни биз каби бажаришга ҳаракат қилса, уларни жазолаб қўямиз.

Таркибимиз энг кучлилардан Австралия терма жамоаси билан биринчи халқаро совринимни ютмоқчиман. Ростини айтсам, ҳар бир лаҳзадан баҳра оляпман. Ҳар бир учрашувда бирма-бир ғалаба қайд этиб борамиз. Бу жамоамизнинг менталитети", - Айден О'Нил


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"