Туркияда йиғин ўтказаётган Қаршининг “Насаф” жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар Рўзиқул Бердиев шогирдлари Бразилиянинг "Мауаэнсе" жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг бешинчи дақиқасида Дониёр Нарзуллаевнинг голи баҳсда ягоналигича қолди ва қаршиликларга ғалаба келтирди.
Насаф — Мауаэнсе (Бразилия) 1:0
23 январ, Анталия
Гол: Нарзуллаев (5).
Насаф — Умид Эргашев (Адҳам Мусулмонов), Игор Голбан (Ғолиб Ғайбуллаев), Зафар Ҳакимов (Жавоҳир Ўтамуродов), Шуҳрат Муҳаммадиев, Шароф Муҳиддинов (Шаҳзод Акрамов), Бекжон Жўрабоев (Ислом Кенжабоев), Нодирбек Мукаров (Акмал Мозговой), Марко Станоевич (Аслиддин Турсунпўлатов), Темур Чогадзе (Жаба Жигаури), Ойбек Бозоров (Жавоҳир Сиддиқов), Дониёр Нарзуллаев (Мурод Раҳматов).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар