Ярим оғир вазнда WBC, WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Артур Бетербиев(20-0, 20 КО) ва WBA камари соҳиби Дмитрий Бивол ўртасидаги (22-0, 11КО) жанг санаси аниқ. Таниқли инсайдер Ден Рафаэльнинг сўзларига кўра, улар ўртасидаги учрашув 1 июнь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.
"Манбаларга кўра, ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Бетербиев ва Бивол камар учун кураш бўйича ҳали шартнома имзоланмаган, аммо бу йўлда ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Жанг 1 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган”, — деб ёзади Рафаэль X да.
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Бетербиев Каллум Смитни еттинчи раундда нокаутга учратиб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Биволга келсак, уч ҳафта олдин у WBA камарини ҳимоя қилган Линдон Артур устидан ғалаба қозонганди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг