23:41 / 03.02.2024
71

Украина 2024 йилда бир миллионта дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Украина 2024 йилда бир миллионта дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Фото: Google Images
Украина 2024 йилда Ғарб давлатларидан ёрдам етказиб бериш секинлашгани сабабли 1 миллионта дрон ишлаб чиқариш ниятида, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ). Улар бутун мамлакат бўйлаб кичик устахоналарда йиғилади.

Иқтисодиётимиз билан биз танклар ишлаб чиқара олмаймиз. Бизнинг ечимимиз – дронларни ишлаб чиқариш. Энг катта муаммо – Хитойдан эҳтиёт қисмларни олиб, Украинага етказиб бериш”, — деди Sparrow Avia FPV дрон заводларидан бири раҳбари Николай Гаврилюк.

Украинанинг рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров ҳукумат бундай тармоқларни қўллаб-қувватлашга, улар учун солиқларни камайтиришга ва импорт божларини бекор қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади WSJ. Газетанинг қайд этишича, кичик ишлаб чиқариш корхоналари уларнинг жойлашувини сир сақлаш имконини беради.

Украина президенти Владимир Зеленский ўтган йил охирида 2024 йилда камида бир миллион дона дрон ишлаб чиқариш мақсадини эълон қилган эди. Бу 2022 йилга нисбатан қарийб 100 баробар кўп, деб ёзади WSJ. Ҳозирда Украинада 62 хил турдаги дронлар ишлаб чиқарилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Украина 2024 йилда бир миллионта дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда