07:55 / 05.02.2024
394

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди"
Тадбиркор ва "Пахтакор" жамоаси президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштирокида кўрсатган ўйинлари хусусида тўхталиб ўтди.

Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, нимчорак финалда Таиланд ўзбекистонликлар кутмаган ўйинни кўрсатган.

"Биз кутмаган Таиланд бўлиб чиқди. Улар ҳақиқатдан жиддий тайёрланган. Аввалги Таиланд эмас улар, футболи ривожланган. Австралия билан эса жуда яхши ўйин бўлди. Лекин ўйинларимизда камчиликлар бор", – дейди у.

Тадбиркор кўрсатилаётган ўйинларда "ўзбекона ўйин" борлигини айтган.

"Аввалги ўйинлардан ўзгариш йўқ. Тўғри, темп бор, ёшлар етишиб чиқяпти. Лекин янги ўйин стили йўқ. Ният қиламиз, чемпион бўлишсин. Ҳар доим ниятимизни юқори қиламиз, лекин фактлар буни (қийналишни – таҳр.) кўрсатиб турибди", – деган Ортиқхўжаев.

Изоҳ: Подкаст муаллифларининг билдиришича, суратга олиш ишлари 2 февраль, яъни Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйинидан аввал ўтказилган. Шу боис Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фикрлари Қатар билан ўйиндан аввалги фикрлар ҳисобланади.

Манба: "Лолазор" подкаст

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди"