140
Қатар бош мураббийи: "Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имконияти катта мотивация бермоқда"
Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Эрон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин қатарликлар бош мураббийи Маркес Лопес ўз фикрлари билан бўлишди.
"Эронга қарши баҳс биз учун ўта қийин бўлишини сезиб турибмиз. Қисқа вақт ичидаги олтинчи ўйинимиз бўлади. Жисмоний жиҳатдан бу оғир юклама, аммо ҳали ҳам яхши натижадан умид қилиб турибмиз.
Эрон жуда кучли терма жамоа. Осиё кубогида тўқнаш келган бирор жамоанинг кучига паст баҳо бермадик. Эронга қарши табиийки бундай қилмаймиз.
Ярим финал ўйинига катта мотивация билан келмоқдамиз. Чемпионлик ўйинигача бир қадам бор. Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имкониятига эгамиз. Бу нарса бизга катта мотивация беради.
Эрон термасининг ҳужум чизиғи жуда кучли, айнан шу нарса бизни чўчитмоқда. Рақибнинг ҳужум чизиғини зарарсизлантиришга уриниб кўрамиз.
Ўйинни пенальтилар сериясига олиб бориш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Доим ғалаба учун ўйнаймиз, Эрон билан ҳам шундай бўлади", - дейди Маркес Лопес. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”