Хабарингиз бор, 11 февраль куни “UFC Fight Night 236” турнирида ўзбекистонлик Богдан Гуськов промоушендаги 2-жангини ўтказади. У АҚШ вакили Зак Паугага қарши баҳс юритади. Биз ушбу жанг борасида бироз таҳлилий фикр юритамиз.
Богдан Гуськов:
Жанг: 17
Ғалаба: 14
Мағлубият: 3
Муддатидан олдин қўлга киритилган ғалаба: 12 та техник нокаут, 2 та сабмишен.
Демак, юртдошимизнинг фаолиятида 3 тагина мағлубият бор. Дастлабкиси фаолияти бошланишида бўлган. Кейинчалик россиялик жуда тажрибали Василий Василевскийдан мағлуб бўлганди. Ўшанда биргина хато унга қимматга тушганди. 3- мағлубият эса, UFCдаги 1-жангида Волкан Оздемирдан бўлди. Лекин Оздемир билан жангга у катта таваккал билан чиқганди. Яъни, ўзи ҳам таъкидлаб ўтдики, жанг қилишини 18 соат олдин билган ва унинг мақсади бундай имкониятдан фойдаланган ҳолда, UFC билан шартнома имзолаши бўлган ва якунда гарчи мағлуб бўлса-да, хато қарор эмаслиги барчага маълум. Зеро, бу промоушен билан шартнома тузиш имконияти қанчалик қийин эканлигини ҳамма билади. Ғалабалар 14 та ва барчасини муддатидан аввал қўлга киритган. Юртдошимизнинг баъзавий спорт тури бу бокс. Шунингдек, кураш ва жиу-житсуни ҳам айтиб ўтишимиз мумкин.
Кучли жиҳатлари борасида тўхталсак, Гуськов ҳар икки қўлида “портловчи” зарбага эга. Боксчига хос барча жиҳатлар мужассам ва қўшимчасига жиу-житсуси ҳам ёмон эмас. Қолаверса, у ярим оғир вазн тоифасига у қадар кўп вазн ташламайди. Ҳар ҳолда рақибига нисбатан айтмоқдамиз. Энг асосийси эса, 1-жангидан фарқли равишда у тўлиқ лагерни ўтади. Боз устига унда кучли иштиёқ ва мотивация ҳам бор. Чунки, у 1-мағлубиятни ёпиб кетиш керак бўлади. Биргина ўйлантирадиган жиҳат, унинг кардиоси қай даражада эканлиги... Чунки, 17 та жангнинг 1 тасидагина 3 раундлик жанг ўтказган холос. 14 та жанги 1-раундда якунланган. 2 таси эса 2-раундга чўзилган холос. Бир сўз билан айтганда Гуськовнинг энг асосий қуроли “панчер”, нокаутчи эканлигида!
Зак Пауга:
Жанг: 8
Ғалаба: 6
Мағлубият: 2
Муддатидан аввал қўлга киритилган ғалаба: 1та техник нокаут. Қолган 5 таси очколар ҳисобида қайд этилган.
Пауга фаолиятидаги ҳар икки мағлубиятни ҳам UFC промоушенида қабул қилиб олган. Даставвал у оғир вазн тоифасида Муҳаммад Усмондан чуқур нокаутга учраган бўлса, сўнги жангида литвалик Модестас Букаускасдан очколарга кўра мағлуб бўлганди. Пауга UFCда умумий 3 та жанг ўтказган ва биргина Жордан Уайт устидан ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонганди. У UFCга келишдан аввал LFA, Cage Warriors промоушенларида ҳаракат қилган.
Унинг кучли жиҳатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, оёқ ҳаракатлари жуда ажойиб шаклланган. Шунингдек, оёқ зарбаларидан ҳам унумли фойдаланади. “Кардио” ҳам ёмон эмас. Мавриди келса, жангни “партер”га кўчириши ҳам мумкин. Креатив зарбалар ўйлаб топишга ҳам уста. Умуман олганда универсал жангчи...
Хулоса
Ҳар иккисини имкониятини солиштириб, шундай хулосага келдик. Яъни, бу жангда ҳамюртимиз Гуськовнинг имконияти юқори. Чунки, Пауга одатда юртдошимизга қулай тактикада жанг қилади. Назаримда Пауганинг “тэйк-даун”ларидан Гуськов ҳимоялана олади. “Стойка”да эса, юртдошимиз яхшироқ ҳаракат қилади. Яъни, зарба кучи борасида ҳам устунлик Гуськов тарафида. Шунингдек, Пауга аслида оғир вазнга тортадиган жангчи ва ярим оғир вазнга тушиш учун анчагина вазн ташлаган. Бу эса, нисбатан жангчига бироз ноқулайлик туғдириши аниқ. Америкалик жангчи одатда отилиб зарба йўллашни хуш кўради. Бундай ҳолат эса юртдошимиз учун айни муддао бўлади. Чунки, у қарши зарбада тута олади. Гуськовнинг зарбада тута олиши эса камида рақибни мувозанатдан чиқариш бўлади. Боз устига Пауганинг жағи у қадар мустаҳкам эмас. Ўйлайманки, жанг узоғи 2-раундда ўз якунига етади. Албатта, Гуськовнинг нокаут ёки техник нокаутли зафари билан. Шубҳасиз, бу шахсий фикрим. Аслида, нима бўлади, буни 11 февраль куни билиб оламиз.
Олға, Ангрен полвони!
Аҳмадбек Эшматов тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”