date 19:58 / 10.02.2024
views 214

"Навбаҳор" Лобановни ўз футболчиси сифатида таништирди

"Навбаҳор" Лобановни ўз футболчиси сифатида таништирди
Тажрибали дарвозабон Александр Лобанов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Лобанов 1986 йил, 4 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сўғдиёна” (Жиззах, 2005-2006 йиллар), “Қайсар” (Қизилўрда,Қозоғистон, 2007 йил), “Акжайик” (Уральск, Қозоғистон, 2008 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2009-2010 йиллар), “Арал” (Нукус, 2011 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2012-2015 йиллар, 2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йил), “Металлург” (Бекобод, 2019–2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони (2012, 2014-2015 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2018 йил) ва бронза (2017 йил) медаллари соҳиби.

Бундан ташқари, Эрон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган ("Персеполис" сафида, 2016 йил). 2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт