60
ЎФА ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва Ги Киала билан техник ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва Ги Киала билан техник ҳамкорликни йўлга қўйди.
Техник ривожланиш бўйич яқин, ўрта ва узоқ режаларни тузиш, мураббийлар таълими, терма жамоаларни ривожлантириш, нуфузли ёшлар, оммавий, болалар, аёллар футболи ва футзалини янги босқичга олиб чиқиш режаларини муҳокама қилиш мақсадида ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва ЎФА техник директорлигига номзод Ги Киала билан учрашув ташкил этилди.
“Юртимизда футбол ривожланиши ҳукумат даражасига кўтарилган. Президентимиз эса фаолиятимизни доимо қўллаб-қувватлайди. Ўтган йиллар давомида иккита йирик турнирга мезбонлик қилдик. Жорий йил сентябр ойида футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказамиз. Миллий терма жамоалар маркази қуриб битказилиши учун тизимли ривожланиш йўли босиб ўтилмоқда. У ерда футбол инфратузилмаси, тиббиёт ва таълим йўналишлари бўйича ишлар йўлга қўйилади. Агар барчамиз биргаликда ишласак, кўзланган мақсадга эриша оламиз”, – деди ЎФА биринчи вице президенти Равшан Ирматов.
Шунингдек, техник директорлар, мураббийларнинг замонавий футболда тутган ўрни, бу йўналишдаги тенденсиялар, оммавий ва профессионал футболни босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган дастурларини юртимизда муваффақиятли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ёш иқтидорли футболчиларнинг профессионал футболга қадар етиб боришини тизимли ташкил қилиш ва бунга кўмаклашишнинг халқаро тажрибаси юзасидан фикрлар алмашилди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.
Маълумот учун, ЎФА техник директорлигига номзод Ги Киала Белгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида мураббий сифатида тажриба тўплаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади