
"Ал-Ваҳда" клуби БАА чемпионати 14-тури доирасида "Ал-Батех" билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар сафида ягона голни Петрус Бумал киритди. Меҳмонларнинг икки голи эса Аҳмад Нуриллоҳи ва Ҳожимат Эркинов номига қайд этилди. Учрашувнинг 78-дақиқасида ўнг қанотдан узатмадан кейин жарима майдончаси марказидаги ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов тўпни дарвозага аниқ йўллади. Айнан шу тўп "Ал Ваҳда"га ғалаба келтирди. Ҳисобни 1:2 кўринишига келтирган ҳамюртимиз Эркинов ўзининг жамоасидаги илк голини урди.
Шу тариқа, Абу Даби жамоаси турнир жадвалида 5-ўринга жойлашди. Улар ҳисобида 24 очко мавжуд.
БАА Чемпионати.
"Ал Батаех" — "Ал Ваҳда" 1:2
Голлар: Петрус Бумаль — Ахмад Нурллоҳи, Ҳожимат Эркинов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар