Маълумки, боксчимиз Миразизбек Мирзахалилов 16 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган IBA Champions Night оқшомида IBA чемпионлик камари учун Мексика вакили, ҳали мағлубиятга учрамаган Луис Родригесга қарши жанг қилди ва ажойиб ғалабага эришганди.
Энди, у финалда россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Биз ушбу жанг ҳақида Миразизбек Мирзаҳалиловни фикрлари билан қизиқдик.
- Миразизбек аввало, таваллуд айёмингиз билан ва элиминатор жангидаги ғалабангиз билан табриклаймиз!
- Раҳмат.
- Аввалги жангингиздаги рақибингиз мексикалик боксчи сизни қайси жиҳати билан ҳайрон қолдирди?
- Одатда, мексикаликларнинг жағи бақувват бўлади, тана қисмига эса зарбани кўтара олмайди, дейишарди. Бироқ, менинг рақибимни функционал тайёргарлиги жуда яхши экан. Нафақат бош қисмига балки танага йўлланган зарбаларни ҳам кўтара оладиган даражада чидамли экан. Шу томони билан менда яхши таассурот қолдирди.
- Навбатдаги рақибингиз ҳам аниқ бўлди. Всеволод Шумков ҳақида қандай таассуротга эгасиз?
- Яхши биламан. Россиянинг энг савияли боксчиларидан бири ҳисобланади. Яхши натижалар қайд этган. Ёмон рақиб эмас.
- Янглишмасам, фаолиятингизда у билан тўқнаш келмагансиз?
- Йўқ. У билан мусобақаларда тўғри келмаганмиз. Лекин қўшма машғулотлар жараёнида спаррингларда ишлаганмиз.
- Демак, уни яхши биласиз?
- Шундай десам ҳам бўлади.
- У сиз учун қандай рақиб?
- Ўйлайманки, у қадар жиддий рақиб бўлади, деб ўйламайман. Сабаби, унинг камчиликлари жуда кўп. Насиб қилса, чиройли тарзда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Бу борада сизга омад тилаймиз!
- Эътибор учун хурсандман! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”