date
views 6 859

Париж – 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун асосий даъвогар

Париж – 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун асосий даъвогар

Франция пойтахти Париж шаҳри 2024 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари мезбонлиги учун рақобатда бошқа даъвогарларга нисбатан катта устунликка эга. Бу ҳақда «Р-Спорт»га асосланиб «Кун» хабар берди.

«Бу вазиятда Париж шубҳасиз асосий даъвогар. Бошқа номзод шаҳарлар инфраструктураси тўла тайёр эмас, Парижда эса транспорт ва меҳмонхоналар бўйича муаммолар йўқ. Қолаверса, Париж охирги марта 100 йил олдин Олимпиадаг мезбонлик қилганди», – дейилади «Р-Спорт» хабарида.

Париждан ташқари ОЎ-2024 учун мезбонлик қилиш истаги билан Рим, Будапешт ва Лос-Анжелес шаҳарлари мурожаат қилган.

Бундан олдинроқ ХОҚ вакиллари америкаликларнинг россиялик спортчиларга қарши кампаниясидан норозилиги, шу туфайли Лос-Анжелес шаҳри олимпиадани ўтказиш бўйича рақобатда деярли имкониятга эга эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, 2024 йилги Олимпиада мезбонини аниқлаш учун сайлов 2017 йилнинг сентябрида ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж – 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун асосий даъвогар