00:06 / 01.03.2024
641

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди
Япония аёллар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея)ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоалар иштирокидаги илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Жавоб учрашувидан сўнг Шимолий Корея аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ри Ю Ил жамоаси Олимпия ўйинларига йўл олмаганидан афсусда эканлигини айтиб, кўзёшларини тия олмади.

Шунингдек, у мазкур учрашувдан аввалги матбуот анжуманида “Шимолий Корея” атамасини ишлатган Жанубий Корея журналистидан норозилигини билдирди.

Мухбир "Шимолий Корея аёллар футбол жамоасининг бунчалик кучли қаршилик кўрсатганига ҳайронман" деган сўзини тугатмасидан туриб, "Кечирасиз, лекин мамлакат номини тўғри айтиш керак. “Биз Шимолий Корея жамоаси эмас, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоасимиз”, дея жавоб қайтарган Ри Ю Ил.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди