12:02 / 03.03.2024
162

Отабек Холматов 7 сония қолганда нокаутга учради

Отабек Холматов 7 сония қолганда нокаутга учради
АҚШнинг Нью-Йорк штатида Ўзбекистон вақти билан 3 март, якшанба тонгида катта профессионал бокс турнири ўтказилди.

Ушбу бокс кечаси доирасида ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга қарши жанг қилди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг сўнгги раундига 7 сония вақт қолганда жанг тўхтатилди.

Жангнинг дастлабки раундларда Отабек Холматов устунликни қўлига олиб, яхши ҳаракат қилган бўлса-да, иккинчи қисмда сустлашди. Америкалик боксчи очиқ жангни таклиф қилгач, ҳамюртимиз ҳимояланишга қийналди ва кўплаб зарбаларни қабул қилиб олди.

12-раундда мувозанатни йўқотгач, ҳакам техник нокаутни қайд этди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, 11-раундга қадар жанг ҳакамлари Отабек фойдасига 106:103, 104:105 ва 106:103 ҳисобларини қайд этган. Сўнгги раундда эса ҳисоб 9:10 бўлган ва умумий очколар эвазига ғалаба қозониши мумкин эди.

Шу тариқа Отабек фаолиятидаги биринчи мағлубиятни тан олди. Раймонд Форд эса ярим енгил вазн тоифасининг WBA камарини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Холматов 7 сония қолганда нокаутга учради