Фото: Matchrom
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовнинг 8 март куни Саудия Арабистонида ўтадиган бокс кечасидаги чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди.
Ушбу ҳафтанинг жума оқшомида Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми доирасида Исроил Мадримовнинг россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун жанги бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга ўзбекистонлик боксчининг тиббий кўрик натижалари салбий чиққани, BBBofC (British Boxing Board of Control) томонидан текширилган тиббий назорат натижаларига кўра, жанг ўтказилмаслиги айтилганди.
Tribuna.uz манбаларига кўра, ушбу жанг ўтказиладиган бўлди. Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун чемпионлик жангини ўтказиш учун мураббийлари билан бирга Саудия Арабистонига йўл олган.
Маълумот учун, 8 март кунги Саудия Арабистонидаги бокс оқшомининг асосий жанги Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну ўртасида бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади