
Бугун хорижда ўйнаётган легионерларимиз ўз жамоаси билан чемпионат учрашувларини ўтказади.
Бугун РПЛнниг 20-тур ўйинларига старт берилади. Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган ЦСКА сафарда "Крилья Советов" билан баҳс олиб боради. Беллашув 16:30да старт олади.
БАА чемпионати 15-турида Азиз Ғаниев шарафини ҳимоя қилаётган "Шабаб Ал Аҳли" клуби "Хатта" клуби меҳмони бўлади.
Осиё кубогидан сўнг уч нафар легионеримиз Эрон чемпионатига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Эрон Про Лигаси 19-турида Остон Ўрунов жамоаси - "Персополис" ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади. Ўйин 19:00да старт олади.
Бундан ташқари, Жалолиддин Машарипов ўйнаётган "Истиқлол" сафарда "Истиқлол Хузистон" билан беллашади. Ушбу баҳс 21:15да старт олади.
Туркия Суперлигасининг 29-учрашувларига бугун старт берилади. Ҳусниддин Алиқулов жамоаси - "Ризеспор" "Галатасарой" меҳмони бўлади. Учрашув 22:00да старт олади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 