"Кальяри"нинг ғалабасини таъминлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

"Кальяри"нинг ғалабасини таъминлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
А Серия 28-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда сардинияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жароҳатидан қайтган Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг бошида майдонга тушди ва 51-дақиқада "Кальяри"даги дебют голини урди. 76-дақиқада эса чап қанотдан рейд уюштириб, яна бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Шу тариқа, сардинияликлар А Серия турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.

Статистика билан шуғулланувчи "WhoScorreed" портали футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Шомуродовнинг ўйини 8.1 баллга лойиқ кўрилди ва у учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
"Кальяри"нинг ғалабасини таъминлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар