23:08 / 09.03.2024
1 213

"Салернитана"га қарши ўйиндан кейин Раньери Шомуродов ҳақида нималар деди?

"Салернитана"га қарши ўйиндан кейин Раньери Шомуродов ҳақида нималар деди?
А Серия туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана"га учрашувида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин сардинияликлар бош мураббийи Клаудио Раньери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз учун муҳим ғалаба. Ористиано ва Шомуродовлар тикланишга муваффақ бўлишди. Бугун нима бўлганда ҳам ютишимиз керак эди. Элдор дарров бизнинг схемаларимизга мослашди, лекин ҳали менталитет борасида бундай эмас. Жамоага мослашаётган пайтида жароҳат олди. Аммо ҳозир жуда ажойиб ҳолатда. Яхши теҳникага эга ва голни ҳис қила олади", - деди италиялик мутахассис.

Шомуродов дубль қилган ўйиндан кейин "Кальяри" А Серия турнир жадвалида 26 очко билан 13-ўринга чиқиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Салернитана"га қарши ўйиндан кейин Раньери Шомуродов ҳақида нималар деди?