12:30 / 12.03.2024
88

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"
Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамшид Саидов: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет иккинчи ўйин иккинчи таймда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз, аммо шунга қарамай 3 очко учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман" Мухлислик учун келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

- "Қизилқум" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?
- Жамоамиз мақсади: ўтган мавсумдан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Жамоа нега иккинчи бўлимда ўйинни сусайтириб юборяпти?
- Менимча психология. Муваффақиятли биринчи бўлимдан сўнг йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Ҳеч қандай жисмоний муаммолар йўқ. Дастлабки турлар ўтиб олгандан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

- "Қизилқум" март ойида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди. Нимага қодирлигимизни кўрсатишга уринамиз. Албатта ижобий натижани режа қилганмиз.

- Жамоага грузиялик ҳужумчи (Элгужа Лобжанидзе) таклиф қилинган эди. Унинг жароҳати борми, бўлса қачон қайтади?
- Ҳа, унда шикастланиш бор. Улар таркибимизда, шартнома имзолаганмиз. У сафга қайтиши билан ҳужумчи хизматидан фойдаланамиз.

- Роберт Озолс Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Кейинги турларда бошқа дарвозабон хизматидан фойдаланасизми?
- У ортга қандай ҳолатда қайтишига қараймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"