23:39 / 15.03.2024
142

Анчелотти: "Ман Сити" биздан кучлироқ бўлиши мумкин, аммо буни ўз кўзимиз билан кўришимиз керак"

Анчелотти: "Ман Сити" биздан кучлироқ бўлиши мумкин, аммо буни ўз кўзимиз билан кўришимиз керак"
"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида тўқнаш келадиган бўлажак рақиб бўлган "Ман Сити" клуби ҳақида фикр билдирди.

"Жуда қийин рақиб, аммо бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Турнирни ютиш мақсадимиздир. Агар сиз чемпион бўлмоқчи бўлсангиз, энг яхшиларни мағлуб қилишингиз керак.

Балки, "Ман Сити" биздан кучлироқ бўлиши мумкин, аммо буни ўз кўзимиз билан кўришимиз керак. ЕЧЛни қўлга киритмоқчи бўлсак, "Ман Сити"ни мағлуб қилишимиз шарт.

Иккала жамоада ҳам улкан оптимизм бор. "Манчестер Сити"да ҳозир нима ҳақида ўйлашаётганини билмайман, катта эҳтимол билан биз каби бўлса керак
", - дейди Карло Анчелотти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти: "Ман Сити" биздан кучлироқ бўлиши мумкин, аммо буни ўз кўзимиз билан кўришимиз керак"