date 12:15 / 06.03.2015
views 6 004

Равшан Эрматов кетма-кет ўнинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамига айланди

Равшан Эрматов кетма-кет ўнинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамига айланди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов кетма-кет ўнинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши футбол ҳаками деб топилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

6 март, жума куни ЎФФ қароргоҳида 2014 йил якунларига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда бир қатор номинациялар бўйича 2014 йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди.

Хусусан, ФИФА лайнсмени Абдуҳамидулло Расулов 2014 йилнинг энг яхши қанот ҳаками деб топилди.

Маълумот учун, Равшан Эрматов 2006 йилдан бери мунтазам равишда Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилмоқда.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт