
Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида 45000 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион қурилади. Бу ҳақда мамлакат Президент Администрацияси раҳбари Канибек Туманбаев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. У шунингдек қуриладиган стадионнинг чизмалари билан ҳам бўлишди.

Янги стадионнинг кўриниши ўтовни эслатади. Тез орада ушбу спорт иншоотининг қурилиши бошланади. Қайд этиш жоизки, ушбу стадион қурилиши хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар