
ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон U-23 жамоасининг март ойидаги ўқув-машғулот йиғини учун таклиф олган футболчилар рўйхати эълон қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Темур Кападзе шогирдлари Доҳада Қатар олимпия жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Баҳслар 23 ва 26 март кунлари ўтказилади.

Фото: “О”ФА”
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 олимпиадаси йўлланмалари ўйналадиган турнир 5 апрелдан 3 май санасигача Қатарда бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия жамоаси “Д” гуруҳида Ветнам, Кувайт ва Малайзияга қарши ўйинларда майдонга тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар