23:00 / 17.03.2024
153

Вадим Абрамов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Вадим Абрамов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳисоб ўйинга мос бўлмади деб ўйлайман. Биринчи бўлимда хатоларимиз бўлди, бироқ иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олдик. Пенальти билан боғлиқ вазиятда ҳакамлар қарори тўғри ёки нотўғри бўлганми, ўйин видеосини кўриб хулоса чиқарамиз. "Навбаҳор" билан ўйиндаги ҳакамликка бугунги каби эътирозлар бор эди.

- Жоэл Кожонинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?
- Кожони жароҳатдан асраш учун унга дам беришга қарор қилдик. Анвар Ҳожимирзаев олдинги чизиқда тўпни яхши ушлай олади, унинг бу имкониятидан фойдаланишни режа қилгандик.

- 3 та ўйин ва 3 та мағлубият. Бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?
- "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ҳакамлар бизнинг зараримизга қарор чиқаришганди. Бугун ҳам шу каби ҳолатлар бўлди. Ҳозир чемпионатнинг кириш қисмидамиз, хулоса чиқаришга ҳали эрта.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"