Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўтган йили Франция эмас Туркия клубига ўтишга яқин бўлган экан.
"Ўтган йил Аргентинада ўтган U-20 Жаҳон чемпионатидан кейин Истанбулга учиб боргандим. У ерда Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Фенербахче" клуби билан музокара ўтказдим. Турк клубидагилар аввал Эдин Жеконинг трансферини ҳал қилишимиз керак дейишди. Сабаби мухлисларга машҳур юлдузни таништиришимиз керак, кейин Ҳусанов масаласига қайтамиз дейишди ва 2 ҳафта ўтиб кетди.
Бу орада "Ланс" варианти пайдо бўлди ва Франция клуби "отни қамчилаб қолди". Франция клуби билан оғзаки келишувга эришдик. Бир нарсани айтишим мумкинки "Фенербахче" клубининг таклифи молиявий томонлама "Ланс"дан анча устун эди. Бироқ биз оғзаки келишувни бузмадик", - деди Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади