Бугун, 21 март куни футбол бўйича Ўзбекистон кубоги-2024 гуруҳ босқич баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръага кўра, H гуруҳига Суперлиганинг тўрт жамоаси — «Насаф», «Навбаҳор», «Андижон» ва «Самарқанд Динамо» тушди. Ўз-ўзидан, бу квартет «ўлим гуруҳи»га айланди.
Қизиғи, B гуруҳи тўлиқ Про лига ва Биринчи лига жамоаларидан ташкил топди.
Ўзбекистон кубоги-2024 гуруҳ босқич 1-тур ўйинларига 12 апрелда старт берилади. Биринчи ўйинлар 12–15 апрел, 2-тур 19–22 апрел, 3-тур 26–29 апрелга белгиланган.
"А" гуруҳи
"Бунёдкор"
"Шўртан"
"Жайхун"
Саралаш ғолиби
"B" гуруҳи
"Хоразм"
"Арал"
"Цементчи"
Саралаш ғолиби
"D" гуруҳи
"Қизилқум"
"Олимпик Mobi.uz"
"Локомотив"
Саралаш ғолиби
"E" гуруҳи
"Сурхон"
"Олимпик"
"Локомотив БФК"
Саралаш ғолиби
"F" гуруҳи
ОКМК
"Машъал"
"Бухоро"
Саралаш ғолиби
"G" гуруҳи
"Нефтчи"
"Дўстлик"
"Металлург"
Саралаш ғолиби
"H" гуруҳи
"Андижон"
"Динамо"
"Насаф"
"Навбаҳор"
"I" гуруҳи
"Жиззах"
"Пахтакор"
"Қўқон-1912"
"Сўғдиёна"
- Ўзбекисон Кубогининг бу мавсумдаги финалига Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони мезбонлик қилади.
Гуруҳларда ҳар бир жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади. Беллашув қайси майдонда ўтиши масаласи қуйидаги формат орқали аниқлаб олинади. Яъни, биринчи ва иккинчи тартиб рақамда чиққан жамоалар 2 тадан беллашувни ўз майдонида ўтказиш имкониятига эга бўлади. Учинчи ва тўртинчи рақиблар эса аксинча, 2 тадан сафар ўйинида иштирок этади.
Суперлига ва Про лига майдонлари бўйича муаммо йўқ. Биринчи лига клубларининг уй учрашувлари масаласи қуръадан кейин ҳал этилади. Яъни, талаб даражасида бўлмаган майдон бошқаси билан алмаштирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади