
WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди. Миразизбек Мирзахалилов илк бор мазкур рейтингга киритилди.
Шу тариқа, рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди:
- Супер оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдан 1 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашди;
- Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 13-ўринга жойлашди;
- Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан икки поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллади;
- Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Жаҳонгир Расулов ўтган ойдаги каби 32-ўринни банд этди;
- Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона пастлади ва 4-ўринни эгаллади;
- Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Миразизбек Мирзахалилов илк бор рейтингдан жой олди ва 27-ўринни банд этди;
- Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 2 поғона юқорилаб, 32-ўринга жойлаштирилди;
- Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ — 5-ўрин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар