21:31 / 26.03.2024
337

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилди

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилди
Жаҳон чемпионати саралашининг 4-турида Ўзбекистон Гонконгни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Шомуродов ҳисобни очган бўлса, Эркинов захирадан ўйинга қўшилиб, фарқни иккитага ошириб қўйди. 70-дақиқада эса Ўрунов баҳсга нуқтани қўйди.

Шу тариқа, Катанец шогирдлари очколари сонини 10 тага етказиб олиб, деярли Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди. Шунингдек, Осиё кубоги масаласи ҳам ҳал бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши, 4-тур
Ўзбекистон - Гонконг 3:0
Голлар
: Элдор Шомуродов 20, - 1:0 (Аббосбек Файзуллаев). Ҳожимат Эркинов 63, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Остон Ўрунов 70, - 3:0 (Одилжон Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 81), 9.Одилжон Ҳамробеков (6.Диёр Холматов, 90+1), 10. Жалолиддин Машарипов (17.Бобир Абдихолиқов, 90+1), 14.Элдор Шомуродов (11.Остон Ўрунов, 46), 15.Умар Эшмуродов, 19.Азизбек Турғунбоев, 22. Аббосбек Файзуллаев (20.Хожимат Эркинов, 57), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 3.Акром Комилов, 18.Абдулла Абдуллаев, 21.Азизбек Амонов.

Гонконг: 1.Япп Хунг Фаи, 2.Оливер Бенжамин Гербиг, 6.Ву Чунг Минг, 8.Тан Чун Лок, 13.Ли Нгаи Ҳои, 14.Пун Пуи Ҳин, 16.Чан Сиу Кван Филип (9.Матт Орр, 62), 20.Майкл Удебулузор (12. Лам Ҳин Тинг, 78), 21.Ю Тзе Нам (3.Тсуи Ванг Кит, 78), 22.Соареш Жуниор Вальтер (11.Лам Жордан Лок Кан, 78), 23.Сун Минг Ҳим.
Захира: 18.Понг Чеук Ҳеи, 19.Тсе Ка Винг, 4.Ю Ваи Лим, 7.Ю Жессе Жой Йин, 10.Перейра Стефан, 15.Чанг Ҳеи Йин, 17.Вонг Тсз Ҳо.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев 68, Тсуи Ванг Кит 90+3.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилди