Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Буюк ипак йўли” халқаро турнирида дунёнинг энг кучли боксчилари ҳам иштирок этмоқда.
Кўпчиликнинг эътибори энг оғир вазн тоифасига қаратилган. Вазни 92 килограммдан оғир чарм қўлқоп усталари баҳсида кўпчилик бокс “эл класико”си – Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев тўқнашувини кутаётган эди.
Қуръага кўра, кутилган беллашув ярим финалга тўғри келиши керак эди. Бироқ қозоқ боксчиси кутилмаганда, чорак финалда ютқазиб қўйди. Кучли рақибни россиялик ёш боксчи Рамазон Карнукаев мағлубиятга учратиб, мусобақадаги энг катта сенсацияга сабабчи бўлди.
Баҳодир Жалолов эса, эронлик Рузбех Сафарига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ярим финалда ҳамюртимиз янги рақиб – Рамазон Карнукаев билан тўқнашди. Баҳсда жаҳон рейтинги етакчиси ҳисобланган Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг барчаси ўзбек боксчисининг устунлигини қайд этди.
Тажрибали рақибга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган Карнукаев Россия бокс федерацияси матбуот хизматига жанг ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Россиялик боксчи мағлубиятини тан олгиси келмади.
- Рақибим ўта ноқулай экан, лекин жанг умуман олиб қараганда, мен учун ёмон ўтгани йўқ. Агар хотиржамроқ ҳаракат қилганимда яхшироқ бокс тушишим мумкин эди. Лекин жуда шошдим, роса ютишни хоҳлагандим. Шу боис жангим бироз тартибсиз бўлди.
Қўшимчасига рақиб бокс тушиш имконини бермади. Ўзи ҳам бор имкониятини кўрсатгани йўқ. Унинг тажрибаси катталиги ва олимпия чемпиони бўлгани ҳисобига ғалабани унга бериб юборишди, - деди Рамазон Карнукаев.
Баҳодир Жалолов финалда яна бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси билан тўқнаш келади. Ўта оғир вазн тоифасидаги жангларда иштирок этиб келаётган ёш боксчимиз Жаҳонгир Зокиров финал йўлланмаси учун учрашувда озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев билан куч синашиши лозим эди. Бироқ мезбонлар вакили бу жангга чиқамади ва ҳамюртимиз тўғридан тўғри финалга йўлланма олди.
Нуфузли мусобақада яна бир неча боксчимиз ўз вазн тоифасида финалга чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.
Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларидан Фазлиддин Эркинбоев, Раҳматилла Бойматов, Жавоҳир Умматалиев, Саиджамшид Жаъфаров, Шавкатжон Болтаев ва Шахина Неъматова ўз жангларини ғалаба билан якунлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади