392
Тимур Кападзе: "Файзуллаев, Ҳусанов, Эркинов ва Йўлдошевнинг Осиё кубогида иштирок этиши сўроқ остида"
"Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Нефтчи" (1:0)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бутун жамоани ғалаба билан табриклайман ва ўйлайманки бунга ҳақли равишда эришдик. Йигитлар яхши ўйнашди ва охиригача ҳаракат қилишди. Терма жамоадан келганимиздан сўнг ушбу ўйинга тайёргарлик кўришга икки кун вақтимиз бўлди. Йигитлар эса профессионал. Умуман олганда, "Нефтчи"га қарши қийин ўйин бўлишини кутгандик, аммо йигитлар ўйинда ва курашларда яхши ўйнашди", — дея сўз бошлади Кападзе.
— Статистикага қарайдиган бўлсак "Олимпик" ҳали "Нефтчи"га ютқазмаган: ёки ғалаба ёки дуранг қайд этган. Нима деб ўйлайсиз, Фарғона жамоаси сиз учун қулайми ёки бунга сабаб жамоаларнинг даражасими?
— Қулайми ёки йўқ, буни айтолмайман. Аммо, чемпионатда осон ўйин йўқ ва барча билан учрашувлар қийин ўтмоқда. Бир очко учун ҳам майдонда кураш кечмоқда. Албатта, статистика биз томонда. Улар билан Про-лигадан бошлаб ўйинлар ўтказганмиз ва бу Суперлигада ҳам давом этмоқда. Умуман йигитлар Суперлиганинг бошқа етакчиларига қарши ҳам яхши ўйин кўрсатишади. Айтмоқчиманки, фақатгина "Нефтчи"га қарши бундай иштиёқ билан ўйнамаймиз, бошқалар билан ҳам шундай. Албатта, "Нефтчи" бу йил, умуман олдинги йилларда ҳам етакчилардан бири бўлиб келмоқда ва уларга қарши ўйнаш биз ва йигитларга ҳам катта мотивациядир.
— "Олимпик" иккинчи бўлимда биринчисига қараганда кўпроқ ҳужумлар уюштирди, бу "Нефтчи"га ҳам тегишли, аммо фарғоналикларнинг ҳужумлари зарбагача етиб бормади. Умуман олганда, "Олимпик" керакли жойда характер кўрсата олди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
— Илк бўлимда икки жамоа ҳам тетик бўлгани учун унчалик катта бўшлиқлар бўлмади деб ўйлайман. Бутун ўйин давомида "Нефтчи"га зарба бериш ва вазият яратишга имкон бермадик, бу ҳимоячиларимизнинг яхши ўйнаганидан далолат беради. Йигитлар эса бўшлиқлардан яхши фойдаланишди, айниқса иккинчи бўлимда. Йигитларга биринчи бўлимда рақиб ҳимоячиларини ҳолдан тойдирганимиз сабаб иккинчи бўлимда хато бўлишини ва уни кутишни айтдим. Кўрганингиздек, бу юз берди ва ғалабага эришдик. Биз бундан хурсандмиз.
— Яқинда олимпия терма жамоаси Қатарга йўл олади ва таркиб борасида бир қарорга келдингизми? Файзуллаев ва Ҳусановнинг жалб этилиши борасидаги якуний музокаралар қандай кечмоқда?
— Тайёргарликни 2 апрелда бошлаймиз ва 6 апрелга қадар шу ерда бўламиз. Ундан кейин Дубайга бир ҳафтага йўл оламиз ва ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Шундан сўнг Доҳага борамиз. Ҳозирча тайёргарликни легионерсиз давом эттирамиз. Нафақат Файзуллаев ва Ҳусанов, балки Эркинов ва Йўлдошевнинг иштироки ҳам сўроқ остида. Бунга сабаб ФИФА кунлари эмаслиги ва уларда ўша пайтда тур ўйинлари бўлиб ўтишидир. Ҳозирча мулоқот қилган ҳолда ҳаракат қиляпмиз, аммо бир нима дейиш қийин. Албатта, уларнинг келиб жамоамизни кучайтиришига умид қиламиз. Сабаби бу ватан жамоаси ва уларнинг бари бунга тайёр. Бундай ўйинчиларга эга бўлиш ҳар бир мураббий учун муҳим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади